«Тоттенхэм» мавсум-2019/2020 учун молиявий ҳисоботни эълон қилди. Клуб коронавирус пандемияси туфайли зарар кўрди.
«Шпорлар» ўтган мавсумни 63,9 млн фунт стерлинг зарар кўришди. Таққослаш учун: жамоа мавсум-2018/2019ни 68,6 млн фунт миқдоридаги фойда билан якунлаган эди.
Лондонликларнинг даромади аввалги ҳисобот даврига нисбатан 58,3 фунтга камайди (460,7 млн. фунтдан 402.4 млн фунт.га).
Мавсум-2020/21да «Тоттенхэм» Англия чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Моуриньо жамоаси тўплар фарқига кўра «Ливерпуль»ни ортда қолдирмоқда.