Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

 

«Барса» ишга киришди

 Каталониянинг «Барселона» жамоаси «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Эрик Гарcия билан шартнома имзоламоқчи.

“Sport.es” нашрининг маълум қилишича, Пикенинг оғир жароҳат олиши трансферни тезлаштиришга сабаб бўлган.

Манбанинг маълум қилишича, 2021 йилда «шаҳарликлар» билан шартномаси якунланиши кутилаётган футболчининг трансфер суммаси 10-15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

«Тоттенҳем»дан юриш

Aнглиянинг «Тоттенҳем» жамоаси «Вильяреал» марказий ҳимоячиси Пау Торресни қўлга киритмоқчи.

Маrcа нашрининг маълум қилишича, испан клуби ўз футболчисини 40 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Манбанинг маълум қилишича, «шпорлар» трансфер борасида илк таклифни қишда расман юборади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳимоячи билан «Манчестер Юнайтед» жамоаси қизиқиш билдирган эди.

ПСЖга янги «қон» керак

Франциянинг ПСЖ жамоаси «РБ Лейпциг» клуби ярим ҳимоячиси – Домини Собослои билан қизиқиб қолди.

Немис нашрларининг маълум қилишича, Париж клуби 20 ёшли футболчини қўлга киритиш учун «буқалар»га 20 миллион евро таклиф қилган.

Маълумотларга қараганда, Собослои билан шунингдек «Интер» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам қизиқиб қолган, аммо футболчининг ози Нагелсман билан узоқроқ ишлашни истамоқда.

Сериал давом этади

Миланнинг «Интер» клуби тезроқ Кристиан Эриксондан қутулиш мақсадида янгидан янги комбинацияларни ўйлаб топишдан чарчамаяпти.

“Goal” нашрининг маълум қилишича, шартномаси 2022 йилда ўз якунийга етувчи футболчини клуб «Бавария» ярим ҳимоячиси Корентин Толиссо билан алмаштирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Милан шаҳри жамоаси «Бавария»га Толиссо борасида расмий таклиф билан чиққан эди.

Лемпард фикридан қайтди

Aнглиянинг «Челси» клуби устози Френк Лемпард ижарадаги футболчисини ортга қайтармоқчи.

Aслида, мураббий Барклини ўз режаларига киритмаган эди, бироқ “The Sun” нашрининг маълум қилишича мураббий фикридан қайтган. Бунга ярим ҳимоячининг “Aстон Вилла” сафидаги ишончли ўйинлари сабаб бўлган.

Манбанинг маълум қилишича, Баркли мавсум сўнггида яна «Челси» ихтиёрида бўлади. Клуб уни сотмайди!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:55, 24.11.2020.
Ўқилди: 3780 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.