Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Андрей Шипилов: "Футболчиларга эътирозим йўқ"

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 24-турдан ўрин олган "Қизилқум" — "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин яхши таассурот қолдирди. Вазиятлардан фойдаланишда бу сафар ҳам оқсоқландик. Ўйинни боришини, тўпни назорат қилдик. Кейинги ўйинга тайёрланишда давом этамиз.

— Александр Лобановнинг бугун захирада қолдирилишига сабаб нима? "Бунёдкор" билан ўйинни яхши ўтказа олмагани учун бугун майдонга тушмадими?
— Унинг ўйинидан қониқяпмиз. Бизда ротация кетмоқда. Қўл остимиздаги бошқа футболчиларни ҳам текшириб олишни истадик. Александр Лобанов ҳозирда чемпионатимизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Буни кўпчилик кўрмайдими, муносиб баҳолашмайди. Акмал Турсунбоев яхши мактаб кўрган. Бугун унга имконият бердик. Ўзини кўрсата олди, ишончимизни оқлади. Яхши шаклланган жамоада бир нафар кипер бўлмаслиги керак. Камида учта дарвозабон бўлиши лозим. Ёшлар терма жамоамизга номзод Владимир Вагин жароҳат олган. Ҳозирда тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Мавсум охири, барчага ўйин амалиёти берамиз.

— Бугун таркибингизда кимларни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
— Барча 11 нафар футболчимиз яхши ҳаракат қилди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ. Гоҳида жамоа муносиб ўйин кўрсатади, лекин натижа ўхшамайди. Айрим пайт эса акси кузатилади. Пенальти борасида танаффусда тасвирларни кўрсатишди. Пенальти йўқ эди. Яна кўриб чиқамиз. Аммо буни муҳокама қилмоқчи эмасман. Унга баҳо берадиган масъул кишилар, ташкилотлар бор.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 08:23, 25.11.2020.
Ўқилди: 1437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик