Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган «Брюгге»га қарши ўйинда (3:0) дублга эришди.
20 ёшли футболчи ЕЧЛнинг дастлабки 12та ўйинида 16та гол урди. Мусобақа тарихида илк 12та баҳсда ҳеч бир футболчига бунча гол уриш насиб этмаган эди.
Таққослаш учун: «Барселона» форварди Лионель Месси 12та ўйинда 2та гол урган бўлса, Криштиану Роналду бирорта ҳам гол ура олмаган эди.
Холанд эса ҳозирданоқ Роналдо ва Зайниддин Зидан фаолияти давомида Чемпионлар лигасида урган голларидан кўпроқ тўп киритишга эришди.