Кириш Регистрация

Куман: «Ўз мақсадимизга эришдик»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтган «Динамо Киев»га қарши ўйин (4:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Биз ўз мақсадимизга эришдик — плей-оффга чиқдик. Таассуротлар ижобий. Жамоа кўп куч сарфлади. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмаган бўлсак, иккинчи бўлимда яхши ўйнадик ва майдонда ҳукмронлик қилдик. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоавий ўйин менга ёқди. Барча сидқидилдан меҳнат қилди. Барча футболчилар ўйинга чанқоқ эдилар. Ёшлар ўзларини яхши томондан кўрсатишди.

Тактик нуқтаи назардан яхши ўйнадик. Концентрацияни йўқотмадик ва сўнгги дақиқага қадар ўйинни назорат қилдик. Ротация туфайли етакчиларга дам бериб, жисмоний жиҳатдан яхшироқ тайёргарликка эгаларга имкон бердик. Улар ишончни оқлашди», – деди Куман.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:48, 25.11.2020.
Ўқилди: 1752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик