Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг айтишича, инглиз клублари тақвимнинг зичлиги туфайли Чемпионлар Лигасида азият чекмоқда.
«Ҳар бир мавсум ўзига хос, аммо бу мавсум жуда ҳам ўзига хос ўтмоқда. Пандемия ҳамма нарсани ўзгартириб юборди.
Аммо вазият нормал бўлса ҳам, инглиз клубларида қишки танаффуслар йўқ, ўйинлар кўп, мусобақалар кўп. Тўғри, инглиз футболи жуда жозибали, аммо жуда чарчади.
Тақвимнинг зичлиги сабабли, Англия клублари Чемпионлар Лигасида азият чекмоқда. Бошқа чемпионат клублари эса дам олиш имкониятига эга.
Бизда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш иштиёқи юқори. Биз бор кучимиз билан ўйнашни хоҳлаймиз ва буни ҳар мавсумда айтаман. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.
Ўтган мавсумда ёмон ўйнамадик, аммо бу жуда яхши ўйнашимиз керак", - деди Гвардиола фикр билдирди.