Кириш Регистрация

Анчелоттининг қарори Жоао Педронинг «Барселона»га трансферини осонлаштириши мумкин

Баҳо:
+1 | -1

«Челси»нинг бразилиялик ҳужумчиси Жоао Педро «Барселона» аъзосига айланиши мумкин. Аввалроқ каталонияликлар молиявий жиҳатдан анча фойдалироқ бўлгани учун Хулиан Альварес ўрнига Педрони сотиб олишга мойиллик билдираётгани хабар қилинган эди.

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Педрони ЖЧ-2026га чақирмасликка қарор қилди. Diario SPORT нашрининг таъкидлашича, бу ҳолат бразилияликнинг «Барселона»га ўтишини осонлаштириши мумкин.

«Челси» раҳбарияти катта турнирдан сўнг футболчининг нархи кескин кўтарилишига умид қилган эди, аммо энди вазият ўзгарди. Жорий мавсумда 24 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:58, 19.05.2026.
Ўқилди: 2611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик