Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа
11/02 00:30 Челси - Лидс
11/02 00:30 Эвертон - Борнмут
11/02 00:30 Тоттенхэм - Ньюкасл
11/02 01:15 Вест Хэм - Ман. Юнайтед
12/02 00:30 Астон Вилла - Брайтон
12/02 00:30 Кристал Пэлас - Бёрнли
12/02 00:30 Манчестер Сити - Фулхэм
12/02 00:30 Ноттингем Форест - Вулверхэмптон

Суперлига. Суперлига: «Насаф» чемпионни ер тишлатди

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум чемпионлигини ўтган турда нақд қилишга улгурган Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг 24-тур доирасида Қаршида маҳаллий "Насаф" жамоаси билан беллашди.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф"нинг ёш футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида мамлакатнинг амалдаги чемпионини аяб ўтирмади.

Баҳснинг 6-дақиқасида Шароф Муҳиддинов 30 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида эса қаршиликлар уюштирган чиройли ҳужумни Станоевич аниқ зарба билан самарали якунлади. Орадан кўп ўтмасдан "Насаф" "стандарт"дан ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Жаримадан етказилган узатмани Акмал Мозговой бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда "Пахтакор"ни вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. Бир вазиятда Неъматов зарба қайтарган бўлса, бир вазиятда Сергеевнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди. Ўз навбатида Бердиев шогирдлари қарши ҳужумда бир нечта имкониятга эга бўлишди, аммо улардан фойдалана олишмади.

Шу тариқа, "Насаф" муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 49тага етказди. Жамоа 2-ўрин учун курашда етакчига айланди.

"Насаф" - "Пахтакор" 3:0

Суперлига. 24-тур. Қарши. "Марказий" стадиони.

Голлар: Ш.Муҳитдинов 6, Станоевич 56, Мозговой 67.

“Насаф”: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 10. Бобир Абдиҳолиқов (8. Жавоҳир Эсонқулов, 87), 14. Шароф Муҳитдинов (50. Шоҳмалик Комилов, 87), 15. Жўрабек Маннонов, 20. Ислом Кенжабоев (19. Ҳусаин Норчаев, 75), 22. Акмал Мозговой (70. Абубакризо Турдалиев. 90), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (7. Дилшод Раҳматуллаев,75), 92. Умар Эшмуродов.

"Пахтакор: 25.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 23. Шерзод Аъзамов, 34.Фаррух Сайфиев, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 8.Асадбек Собиржонов (18. Хожимат Эркинов, 61), 11. Игор Сергеев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:58, 25.11.2020.
Ўқилди: 5465 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.