Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Превью: "Реал"да ёқимсиз анъана, "Интер" вазиятни ўнглай оладими?

Баҳо:
+ | -

Кўҳна қитъанинг энг нуфузли турнири ҳисобланган Чемпионлар лигаси баҳслари давом этади. Аксар жамоалар нимчорак финал босқичига чиқиш учун, айримлари эса ҳеч бўлмаганда Европа Лигасига йўлланмадан қуруқ қолмаслик учун кураш кетаётган гуруҳ босқичи учрашувлари қизигандан қизимоқда. Бугун, чоршанба оқшомида 8 та ўйингоҳ дастлабки 4 та гуруҳ иштирокчилари ўртасидаги қарама-қаршиликларни ўзида қабул қилади. Шулардан бири, шубҳасиз турнинг марказий тўқнашуви “Жузеппе Меацца”да, “Интер” ҳамда “Реал Мадрид” жамоалари ўртасида кечади.

Иккала клуб ҳам миллий биринчиликларда қониқарли кўрсаткичга эга. “Реал” 17 очко билан 4, Интер эса 15 очко билан 5-поғонада жойлашган. Жамоалар ўтказган сўнгги 5 учрашувдаги рақамлар ҳам бир хил. 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Кўриниб турибдики, айни пайтдаги натижалар борасида деярли тафовут йўқ. Аммо, ЕЧЛда ҳам уларнинг ҳозирдаги вазиятлари ўхшаш дейиш мумкин, лекин ижобий деб бўлмайди. Ҳали янги мавсумнинг эндигина учдан бири бўлгани учундир балки, клублар тўлақонли барқарорликни таъминлай олмаяпти.

Бир қарашда “Боруссия Менхенгладбах", “Шахтёр Донецк", “Реал Мадрид“ ва "Интер" жамоалари ўрин олган гуруҳда ким етакчи эканлигини икки гранддан бирининг номини келтириб, бемалол тахмин қилиш мумкиндек. Аммо, ортда қолган турларга назар ташланса, бу тахминлар ўзини оқламаслиги турган гап. Ҳақиқатдан ҳам, еврокубокларда на “қаймоқранглилар" ва на Милан жамоасининг ишларини яхши деб бўлмайди. Зайниддин Зидан шогирдлари гуруҳ доирасидаги 3 та ўйиндан 1 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этиб, 4 очко билан 3-ўринни банд этишган. Антонио Конте бошчилигидаги жамоа эса, 1 мағлубият ва 2 дуранга эришиб, 2 очко билан гуруҳнинг энг қуйи поғонасида. Юқори ўринларни 4 очко билан Украина, 5 очко билан Бундеслига жамоаси банд этган. Табиийки, ҳали имконият сақланиб турибди, иккала жамоа ҳам олдиндаги турларда фақат зафар қучишлари талаб этилади. Шу билан бирга, бугунги баҳсда қўлга киритиладиган очколар икки рақиб учун ҳам жуда муҳим. Мағлубият, кейинги босқич имкониятларини кескин пасайтириб юбориши мумкин, ғалаба эса ишонч ва иштиёқ тақдим этиши, шаксиз.

Мураббийлар фикрлари

Зайниддин Зидан ("Реал"): “Биз ҳимояда ҳам, гол уриш борасида ҳам бирдек яхшиланишга ҳаракат қилмоқдамиз. Футболда кучлироқ бўлган вақтлар ҳам бўлади, шу билан бирга ишлар оғирроқ бўлган пайтлар ҳам. Эҳтимол, ҳозир шундай бўлаяпти. Аммо, бундай ҳолат фақатгина бизда эмас. Бизнинг “Интер“ га қарши ўйинимизда юқорига ёки пастга ўзгариш бўлган деб ўйламайман. Мен тақдирга тан берадиганлардан эмасман. Бу футбол ва унда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин”.

Антонио Конте ("Интер"): “Ўтган даврда биз кўпинча ўйинларни тўғри муносабат билан бошладик. Биз бу мавсумда тўпга эгалик қилишни аввалгисига нисбатан кўпайтирдик, аммо шу билан бирга рақибларимизга жуда кўп имкониятлар яратишга имкон беряпмиз. Аввал ҳам айтган эдим, агар биз рақобатбардош бўлишни истасак, барча имкониятларимизни, даражамизни кўрсатишимиз керак”.

Тахминий таркиблар

“Интер”: 1. Самир Ханданович, 6. Стефан де Врей, 95. Алессандро Бастони, 37. Милан Шкриньяр, 2. Ашраф Ҳакимий, 5. Роберто Гальярдини, 22. Артуро Видаль, 15. Эшли Янг, 23. Николо Барелла, 9. Ромелу Лукаку, 10 Лаутаро Мартинес

“Реал Мадрид”: 1. Тибо Куртуа, 23. Ферлан Менди, 6. Начо, 5. Рафаэль Варан, 2. Даниэль Карвахаль, 14. Каземиро, 10. Лука Модрич, 8. Тони Кроос, 11. Марко Асенсио, 24. Мариано Диас, 7. Эден Азар

Айтиш мумкинки, франциялик мутахассис Италияга жиддий талофатлар билан келган. Мудофаа қўрғонининг асосий вакили Серхио Рамос, миллий терма жамоа сафида Германияга қарши кечган баҳсда орттириб олган жароҳати сабаб, Карим Бензема эса Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган “Валенсия“ билан ўйинда учраган жароҳатидан тўлиқ тикланишга улгурмаганлиги туфайли “қироллик клуби“га ёрдам бера олмайди. Демакки, бугун 4-рақамли сардорсиз ўйнаш кўникмасини шакллантириб улгурмаган Зиданга энди “Интер“га қарши Рамоссиз ўйнаш юкламаси қўйилади. Инчунун, мураббий муҳим футболчилар — Федерико Вальверде ва Лука Йович хизматларидан мосуво бўлган. Шундай бўлсада, Мариано Диас таркибга "Вильярреал“дарвозасига киритган голи билан қайтди. Мушкул пайтларда ҳамиша шай турадиган Начо ҳам Варан билан яхши тандем ҳосил қила олади. Антонио Контеда бу борада вазият анча енгил. Боиси, таркибда COVID-19 туфайли учрашувни ўтказиб юбораётган ҳимоячи Александар Коларов ва яримҳимоячи Марцело Брозовични муносиб алмаштирадиган вариантлар йуқ эмас. “Нерадзурри" мухлисларини қувонтирадиган жиҳат, ўтган сафар, “Сантьяго Бернабеу"да ўйнамаган Ромелу Лукаку сафга қайтган.

Дадажон Фозилжонов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:28, 25.11.2020.
Ўқилди: 3652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.