Англиянинг «Ливерпуль» клуби ўз майдонида Италиянинг «Аталанта» (0:2) клубига имкониятни бой берди.
Юрген Клопп шогирдлари бутун ўйин мобайнида Бергамоликлар дарвозасига битта ҳам аниқ зарба йўллай олмадилар.
«Энфилд»да «қизиллар» бор-йўғи тўртта зарбани амалга оширишди ва буларнинг барчаси ноаниқ кўриниш олди.
«Аталанта» эса мезбонлар дарвозасига 9 та зарба йўллади, уларнинг 5 таси ноаниқ кетди, 4 таси эса дарвоза томон аниқ берилди.