Бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон Диего Марадонанинг вафоти ҳақида фикр билдирди.
«Марадона, «Яратганнинг қўли», бизни тарк этди. 1986 йили иккимиз ҳам чемпион бўлгандик. Бизни ўзаро таққослашарди.
У менинг қаҳрамоним ва дўстим эди. Мен уни жуда ҳурмат қилардим. Мен уни чинакамига соғинаман», – деди Тайсон.