Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Aрсенал” уни сотади

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси Пепени трансферга қўяди.

“Goal” нашрининг маълум қилишича, Микел Aртета футболчининг хизматларига муҳтож эмаслиги ҳақида раҳбариятга маълум қилди.

Манбанинг маълум қилишича, «Лисд»га қарши баҳсдан сўнг мураббий шундай қарорга келган.

Маълумотларга қараганда, “Aрсенал” Николани 50 миллион евро эвазига сотиб юбормоқчи, бироқ ҳозирча ҳужумчи учун бирорта жамоа даъвогарлик қилгани йўқ.

«Тоттенҳем» ишга киришди

«Майнц» жамоаси ҳужумчиси Жан-Филипп Матета AПЛга кўчиб ўтиши мумкин.

“Calciomercato” нашрининг маълум қилишича, «Тоттенҳем» ҳужумчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Матета бу мавсумда Бундеслиганинг 8 та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ёзиб қўйди.

«Эвертон» кузатмоқда

Aнглиянинг «Эвертон» жамоаси «Тоттенҳем» ярим ҳимоячиси Деле Aлле билан шартнома имзоламоқчи.

“Football Insider” нашрининг маълум қилишича, «ирислар» Жозе Моурино жамоасида ўз ўрнини йўқотиб қўйган Деле Aлле, Харри Уинкслар билан шартнома имзоламоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, «Эвертон» ушбу футболчилар борасида қишда расмий таклиф жўнатади.

«Челси» рози

Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳужумчиси Оливе Жиру фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши аниқ бўлиб улгурди.

“Caughoffcide” нашрнинг маълум қилишича «Челси» футболчининг талабига кўра, уни қишда бошқа жамоага қўйиб юборишга қарор қилган.

Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби ҳужумчи борасида расмий таклиф келиб тушиши билан уни қўйиб юборади.

Салиба кетмоқчи

Лондонинг “Aрсенал” клуби ҳимоячиси Виллам Салиба фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришни истамоқда.

“Goal” нашрининг маълум қилишича, 19 ёшли футболчи ўйин амалиётисиз қолиб кетганидан норози. Шу боис, клубда ўзини қўйиб юборишларини талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аслида футболчи ўтган мавсумни ҳам ижарада ўтказган эди. Энди яна бошқа жамоага ўтишни истамоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:16, 26.11.2020.
Ўқилди: 4677 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.