Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Милан" мураббийи: "Футболчиларнинг кўрсатган ўйинидан қониқдик"

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби бош мураббийи Стефано Пиоли коронавирус сабабли карантинга олинганлиги учун, жамоага Европа Лигасининг 4-тур доирасида Франциянинг "Лилль" (1:1) клубига қарши ўтказилган ўйинда Даниэле Бонера мураббийлик қилди.

«Ўйинни яхши ўтказдик, лекин гол ўтказиб юборган вазиятимизда бироз бефарқлик қилдик. Биринчи учрашувдан фарқли равишда, бугун ўйин борасида ташаббусга эга бўлдик. Футболчиларнинг кўрсатган ўйинидан қониқдик, фақатгина натижа биз ўйлагандек бўлмади.

Тоналига ишонамиз, у бугун жамоамизнинг ўйинини аниқлаб берди. У жиддий ва ақлли йигит, унинг ўйинидан қониқдик.

Жамоанинг ўртача ёшидан хурсандмиз. Таркибимизда ёш футболчилар жуда кўп. «Милан» ёш жамоа, лекин Кьера каби тажрибали футболчилар сезиларли даражада ёрдам беришмоқда.

Ибрагимович биз учун жуда муҳим, лекин жамоа унинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қилди. Таркибда Златан бўлса ҳам, бўлмаса ҳам жамоамизнинг руҳияти шундай», – деди Бонера Sky Sport Italia билан суҳбатда.

Киритилди: 08:48, 27.11.2020.
Ўқилди: 1299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.