Испания Ла Лигасининг 11-турида «Реал» 28 ноябрь, шанба куни «Алавес»ни қабул қилди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида меҳмонлар пенальти ишлаб олди, уни Лукас Перес муваффақиятли ижро этди. Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмига келиб мадридликлар фаолликни оширди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни яратди. Шунингдек, меҳмонлар ҳам бир нечта хавфли вазият яратишга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим дебютида Тибо Куртуанинг хатосидан кейин Хоселу иккинчи тўпни киритди. Қолган вақтда меҳмонлар қарши ҳужумда ҳаракат қилди ва баскларнинг ҳар бир қарши ҳужуми хавфли кўриниш олди. «Реал» сўнгги дақиқаларда босимни кучайтирди ва бу ўз самарасини берди. Каземиро 86-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
«Реал» 17 очко билан 4-ўринда бормоқда, «Алавес» (13) 9-поғонага кўтарилди.
Ла лига, 11-тур
28 ноябрь, шанба
«Реал Мадрид» — «Алавес» 1:2
Голлар: 0:1 – 5, пенальти Лукас Перес, 0:2 – 49 Хоселу, 1:2 – 86 Каземиро.
«Реал Мадрид»: Куртуа, Марсело (Менди, 69), Варан, Начо, Васкес, Кроос (Иско, 69), Модрич (Эдегор, 69), Асенсио (Винисиус Жуниор, 63), Каземиро, Азар (Родриго, 28), Мариано Диас.
«Алавес»: Пачеко, Лежен, Химо Наварро, Дуарте, Лагуардиа, Батталя, Пина (Мендес, 77), Хота, Риоха (Хави Лопес, 88), Хоселу (Дейверсон, 90), Лукас Перес (Сайнс, 88).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (18), Кроос (61), Риоха (67), Дуарте (76), Мендес (88).