«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Испания чемпионатининг 11-тури доирасида бўлиб ўтган «Осасуна»га қарши ўйин (4:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
Ўйин ҳақида
«Муҳим ғалабага эришдик, у бизга керак эди. Йил охиригача 6та ўйинимиз қолди ва уларнинг барчасида ғалаба қозониб, чемпионатда кўтарилишни истаймиз. Бугун кўп вазият яратдик ва улардан фойдаландик. Хурсандман».
Ла лигадаги вазият ҳақида
«Вазият биз учун мураккаб, очколаримиз кам. Йил охирига қадар қийин тақвим кутиб турибди. Энди мағлуб бўлишга ҳақимиз йўқ. «Реал»нинг кечаги мағлубияти ўйин ўхшамаса, жамоа қандай қийин аҳволга тушиб қолишини кўрсатиб берди. «Атлетико» эса кучли. Мавсум узун, ҳамма нарса рўй бериши мумкин».
Гризманн ҳақида
«Бугун у жуда яхши ўйин намойиш этди. У бизга керакли ўйинчи. У курашмоқда, ишламоқда ва самарали ҳаракат қилмоқда. Гризманн ўзгармади. У ҳамиша бор кучи билан ўйнайди. Бугунги гол унга ишонч бағишлайди».
Ўз голини Марадонага бағишлаган Месси ҳақида
«Лео бунга тайёргарлик кўрганини билмагандим, лекин ундан бундай нарсани кутиш мумкин эди. Ажойиб хатти-ҳаракат, таъсирли вазият», – деди Куман.