Лондоннинг "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета лавозими учун қўрқмаслигини айтди.
- Мураббий бўлишга қарор қилган куним, бир кун келиб мени ишдан бўшатишларини билардим. Бу кун қачон келишини билмайман - бир ой, олти ой ёки бир йилда. Мен бу ҳақда ҳеч қачон ташвишланмайман. Мен фақат ўйинчилардан қандай қилиб максимал даражада фойдаланиш ва уларнинг яхшироқ бўлишига ёрдам бериш ҳақида ўйлайман", - деди Артета The Mirror нашрига.