Англиянинг "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ доирасида "Аякс" клубигага қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.
"Вазият идеалликдан йироқ, аммо ёрдам кутадиган жой йўқ ва бу нафақат биз ҳақимизда эмас, балки умуман футболга тегишли. Биз майдонга 11 нафар футболчини тушириш имкониятига эга эканмиз, бор кучимиз билан курашамиз.
Трент Александр-Арнолд? Ҳеч ким менга яшил чироқни ёқмади, шунинг учун у жамоа билан машғулот ўтказмайди. У тикланиш ишларини олиб бормоқда ва ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда. Трент сафимизга қайтишга яқин турибди.
Тиаго Алкантара? Тиззага берилган зарба шу қадар қаттиқ эдики, у ҳали ҳам жароҳатидан фориғ бўлмади. Унинг лазаретда қанча вақт бўлишини билмайман, менимча, бу тахминан икки ҳафта.
Футболни яна жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлган икки минг нафар бахтли мухлислар учун хурсандман. Гап ҳеч қандай устунлик ёки унинг акси ҳақида кетмаяпти. Ҳамма нарса бўлиши мумкинлиги шунчаки яхши белгидир. Умид қиламанки бу биринчи қадам бўлади ", - деди Клопп УЕФА расмий сайтига.