Италиянинг «Наполи» клуби спорт директори Кристиано Жунтоли ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жамоани тарк этмаслигини айтиб ўтди.
«Фабианни яна уч йиллик шартномаси бор ва жорий мавсум у билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормоқчимиз.
Ўйламанки, у «Наполи»да қолади. У бу ерда ўзини эркин ҳис қиляпти ва Гаттузо билан муносабатлари яхши», – деди Жунтоли Sky Sport Italia билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчига «Реал» ва «Барселона» клублари қизиқиш билдиришаётганди.