Мадриднинг «Реал» клуби собиқ президенти Рамон Кальдероннинг фикрича, Криштиану Роналдунинг сотилиши – «қаймоқранглилар»нинг муаммосини бошланиши. Роналду ҳалигача ёшларга ўрнак бўлиб келмоқда. Португалиялик юлдуз ҳалигача «Реал»даги юқори савиядаги ўйинини намойиш этиб келмоқда.
«Флорентино Перес Роналдуни 110 миллион еврога сотиб катта хатога йўл қўйди. У жамоада 9 йил юқори савияда ўйнаб келганди. Афсуски, Роналду "Ювентус" таркибида ҳалигача дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини намойиш этмоқда», – деди Кальдерон.
Роналду жорий мавсум А Серияда 8 та гол киритди.