Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман нима учун жамоа сардори Лионель Мессига дам берганини тушунтириб ўтди.
"Месси бундай ўйинларни ўтказиб юбормаслигини биламан. Лекин мен бу қарорни қабул қилдим. У билан гаплашдим. Тақвимнинг зичлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳеч бўлмаганда унга иккита ўйинда дам беришим керак эди. Шу сабабли, "Динамо" билан ўйинни ўтказиб юборди ва энди эртага "Ференцварош"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда ҳам майдонга тушмайди", - Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Қайд этиш керакки, "Барселона" ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичи масаласини ҳал қилиб қўйди, бироқ, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш учун "Ювентус" билан кураш олиб бормоқда