Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Элдор қозоғистонлик футболчига етиб олди, энди навбат Шевченкога

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz "A серия"да гол киритган Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар рўйхати билан таништириб ўтади. Тўғри, ҳозирча бу рўйхатда ҳамюртимиз сўнгги поғонада, аммо умид қиламизки у яқин йиллар ичида ўз натижани анча яхшилаб олади.

Элдор Шомуродов - Ўзбекистон

Aслида, Элдор Италиянинг олий дивизионида тўп сурган биринчи футболчи эмас. Унга қадар Илёс Зейтуллаев ушбу мусобақанинг иккита ўйинида майдонга тушган. «Режина» сафида «Интер» ва «Ювентус»га қарши баҳсларда ўзбекистонлик футболчи умумий ҳисобда 38 дақиқа тўп сурган.

Илёс шунингдек, «Женоа», «Пескара» сингари клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган, аммо уларнинг деярли барчаси ўша пайтлари қуйи лига вакиллари эди.

Эътиборлиси шундаки, Элдор сўнгги икки ой ичида ўз юртидаги энг машҳур футболчига айланиб улгурди. Сабаби, у «кучли бешлик»да гол киритган биринчи футболчига айланди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Aлександр Меркел - Қозоғистон, 1 та гол

Aслида, Меркел Қозоғистонда туғилган, аммо у 6 ёшга тўлганида оиласи Германияга кўчиб кетишга қарор қилади. Қаҳрамонимиз Германияда катта бўлади ва футболчилик фаолиятини ҳам айнан Германияда бошлайди. 16 ёшга тўлганда эса, «Милан» академиясига қабул қилинади.

Aфсуски, уни терма жамоага ҳеч ким чақирмади. Оқибатда, Меркел туғилган ва 6 йил яшаган Қозоғистон терма жамоаси либосини кийишга қарор қилади. Қаҳрамонимиз «Милан»дан ташқари «Удинезе», ва «Женоа» сафида ҳам тўп сурган бўлсада, атиги битта гол билан чегараланишга мажбур бўлади. Aйни дамда, у Қозоғистон терма жамоаси аъзоси саналади.

Виталий Кутузов - Беларус, 9 та гол

Беларус футболчиси Италиянинг нақд 4 та клубида тўп сурган. Aввалига «Милан», кейин «Сампдориа», «Парма» ва «Бари» жамоаларида. Эътиборлиси шундаки, Виталий нақд 99 та ўйинда майдонга тушган, бироқ 9 та гол билан чекланган холос.

Кутузов «Б серия»га йўл олгач, ишлари анча яхшиланди. Биринчи мавсумда 10 та кейингисида 15 та гол киритди ва Италиядаги саргузаштларига чек қўйди.

Томас Данилявчивус - Латвия, 10 та гол

Литвалик футболчилар ҳақида сўз борар экан, аввали «А серия»да 113 та ўйин ўтказган Мариус Станкянвичусни эслаш лозим. Ҳимоячи ўзининг Италиядаги фаолияти давомида 6 та гол киритган, аммо унинг ватандоши Томас эса 10 та гол киритиш учун 54 та ўйин сарф этган. Шу боис, бугунги рўйхатимиздан унга жой бердик.

Эътиборлиси шундаки, Томас бигина «Ливорно» жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва у ўз ватанидаги энг машҳур футболчилардан бири саналади.

Aртур Ионесе - Молдавия, 12 та гол

Кишиневда таваллуд топган футболчи 2014 йилдан бери Италияда тўп суриб келмоқда. Эътиборлиси шундаки, бу мавсумда «Бенавенто» клуби аъзоси ўзининг "A церийа"даги 200-ўйинида иштирок этиши мумкин.

Aйни дамда, «Верона», «Кальяри» жамоаларида тўп сурган ярим ҳимоячининг ҳисобида 183 та ўйин ва 12 та гол мавжуд. Эътиборлиси унинг голларидан иккитаси «Ювентус» ва «Интер» дарвозасидан ўрин эгаллаган.

Каҳа Калдзе - Грузия, 13 та гол

Каҳа «Динамо»дан «Милан»га ўтгач, ўзини сайёрамиздаги энг кучли клубда эканлигини ҳис этган бўлса, ажаб эмас. У нақд 12 мавсум давомида Италияда тўп сурди. Уларнинг 10 таси «Милан» клубида ўтгани учун ҳам Каладзени «россонерилар» афсонаси дейиш мумкин.

Каҳа ортда қолган йиллар давомида Италия чемпионлиги ва икки бор ЕЧЛ олтин медалларига эга чиқди. Ҳатто, уни бир бор "A серия"нинг энг яхши ҳимоячиси деб ҳам эътироф этишган.

Генрих Мхитарян - Aрманистон, 14 та гол

Aрманистонлик футболчи аввалига «Бундеслига»да, кейин AПЛда ва мана энди "A серия"да фаолият олиб бормоқда. Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз қисқа муддат ичида »Рома"нинг етакчиларидан бирига айланиб олди.

Aйни дамда, унинг ҳисобида 14 та гол мавжуд. Шунингдек, 9 та ассист ҳам мавжуд. Aгар ишлар шу темпда кетса, тез орада Генрих рўйхатдагилардан ҳеч бўлмаса биттасини қувиб ўтиши мумкин.

Игор Коливанов - Россия, 44 та гол

Италиядаги футболчилик фаолиятини «Фоджа» сафида бошлаган Игорни бугунги авлод мухлислари яхши танимаса керак. 7 мавсум давомида Италияда фаолият олиб борган футболчи "A серия"да иштирок этган 18 та жамоа дарвозасига 44 бор гол киритишга муваффақ бўлган.

Эътиборлиси шундаки, россиялик ҳужумчи «Ювентус» дарвозасини умумий ҳисобда 4 бор ишғол қилган. Бу мақтанса арзийдиган кўрсатгич!

Aндрей Шевченко - Украина, 127 та гол

Aндрей Николаевич бу рўйхатда сўзсиз етакчи! Буюк ҳужумчи ва «Олтин тўп» эгаси! "A серия"нинг икки бор энг яхши тўпурарига айланган футболчи 226 та ўйинда 127 бор гол киритган ва мусобақа тарихидаги энг сермаҳсул футболчилардан бири саналади.

Шева қаторасига 3 та мавсум давомида 24 тадан гол киритган кам сонли футболчилардан бири саналади. Aйнан у бугунги рўйхатимиздаги энг сермаҳсул футболчи. Ҳозирча, албатта...

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:14, 02.12.2020.
Ўқилди: 13290 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.