"Барселона" клуби Хосеп-Мария Бартомеу бошқаруви пайтида молиявий инқироз ҳолатига тушиб қолди. "El Chiringuito TV" тарқатган хабарга кўра, клубнинг қарзи 1 млрд еврога етган.
Жамоа улардан 300 млн. евросини банкларга қайтариши керак.
"Кўк-анорранглилар" кредиторлар ва клублардан қарзни қайтариш муддатини кечиктиришни сўрамоқда. Жамоа кўп трансферларни пулни кейинроқ тўлаш шарти билан амалга оширган.