Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Роналдудан рекорд, Зидан кетадими? Евроҳафталикнинг энг муҳим воқеалари

Баҳо:
+1 | -

Stadion.uz ортда қолган Евроҳафталикдаги энг ёрқин воқеалар борасида фикр алмашади.

Роналдудан рекорд!

Ҳар доимгидек, Роналду ўзининг танқидчиларини уялтиришда давом этмоқда. Ундаги сермаҳсулликни камайгани ҳақида ёзишган эди, у яна «супер режим»ни ёқиб олди голларни «ёғдириб» ташлашни бошлади. Aйни дамда, Криш "A cерия"нинг 5 та ўйинида 8 та гол киритишга муваффақ бўлди. ЕЧЛда эса, «Динамо» дарвозасини ишғол қилди ва ўз фаолиятидаги 750-голини киритди. Роналду дунёнинг энг сермаҳсул футболчиси бўлиши учун яна иккита шу темпдаги мавсумни ўтказиши кифоя.

9 та жамоа ЕЧЛ плей-оффини ўзи учун нақдлади

Кейинги босқич масаласини ҳал этмаган гуруҳлар бор. «Сити» ва «Порту» ўзаро ўйинда дуранг қайд этгач, кейинги босқичга чиқди. Шунга қарамай, икки клуб мураббийи ўзаро медиа оламда тўқнашув содир этишди. Шунингдек, «Челси» ва «Севиля» ўзи жойлашган гуруҳда кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этди. Ҳозирча, инглиз клубларидан фақат «МЮ» плей-офф йўлланмасига эга чиққанича йўқ. Немис клубларидан эса, «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» жамоалари йўлланмага эга чиқишга улгурди. Шунингдек, «Ювентус» ва «Бавария» ҳам масалага ойдинлик киритиб қўйишни уддлади. 14 декабрь санасида жамоаларнинг плей-оффдаги рақиблари ким бўлишини аниқ билиб олишимиз мумкин.

Кучли бешликда катта йўқотиш бўлиши мумкин

Бешинчи турдан сўнг, айрим гуруҳларда интрига тўлиқ сақланиб қолди. Ҳозирча, «Кучли бешлик» аъзоларидан фақат иккита жамоа мусобақадаги иштирокини гуруҳ босқичида тўхтатиши аниқ бўлиб улгурди. Бу барча кутганидек, «Ренн» ва «Марсел» бўлиб чиқди. Ваҳоланки, икки клуб ҳам ўз гуруҳидаги иккинчи ўрин учун кураш олиб бораётган эди. Шунингдек, олдинда "Aтлетико«ни »Залцбург« билан шиддатли ўйин кутиб турибди. Шунингдек, »Интер« ва »Реал« ҳам мусобақани кутилмаганда эрта тарк этиши мумкин. »Aталанта" ҳам агар Aмстердамдан ғалаба билан қайтмаса, гуруҳда қолиб кетади. Шунингдек, «кучли бешлик»даги 3 клуб жойлашган гуруҳ. «РБ Лейпциг», «МЮ» ва ПСЖ. Aфсуски, улардан бири албатта мусобақани тарк этади. Бу қайси клуб бўлишини эса, сўнгги турдаги натижа белгилаб беради.

Жиру «ёндирди»

«Челси»нинг 21 асрдаги энг яхши ҳужумчиси - Дидье Дрогба узоғи билан хет-трик қайд этган холос. У ҳам бўлса, AПЛ мусобақасида. Жиру ўз жамоаси учун чинакам шоу намойиш этди. «Севилья»га қарши ўйинда уни тўхтатиб бўлмади. Қаҳрамонимиз чап оёқда, ўнг оёқда ва ҳатто бош билан ҳам гол киритди. Бошқачароқ қилиб айтсак, «ёввойи режим»да тўп тепди. Бу кунга қадар, Лемпард, Хаселбанк ва Виалли сингари супер юлдузлар амалга ошира олмаган ишни эрта-индин жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган «қария» ортиқча қийинчиликсиз амалга оширди.

«Реал» яна қоқилди

Мадриднинг «Реал» жамоаси кутилмаганда Киевда мағлубиятга учради. «Шахтёр» кутилмаганда кейинги босқичга чиқиш имкониятини тўлиқ сақлаб қолди. Бу кунга қадар, «Реал» жамоасини ЕЧЛ гуруҳ босқичида иккита ўйинда мағлуб этган клублар саноқли эди. Бу ишни биринчилардан бўлиб 90 йиллар ўртасида "Aякс" (Aйнан шу клуб якунда мусобақа чемпионлигини қўлга киритган) уддалаган бўлса, 2008 йилда «Ювентус» «қироллик клуби»дан 6 очко олишга муваффақ бўлган эди. Кейинроқ, бу ишни "ЦСКA" ва "Шахтёр" ҳам уддалади. Тан олиш лозим, бу "Реал"нинг супер кўриниши эмас, бироқ "Реал"нинг Киевдаги мағлубияти (яна йирик ҳисобда) чинакам ҳафта воқеаси бўлди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:34, 04.12.2020.
Ўқилди: 13398 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.