«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг акаси Угу Авейру фирибгарликка қўл урганликда гумонланмоқда. Маълумотларга қараганда, у фойдаланишдан чиқарилган футболкаларни сотганликда айбланмоқда. Бу ҳақда "La Stampa" ва "La Repubblica" газеталари хабар тарқатишди.
Манбага кўра, Роналдуга тегишли бўлган, Авейру томонидан бошқариладиган "Mussara" компанияси Туриндаги "Pegaso" компаниясига CR7Museu логотипи туширилган махсус футболкаларни буюртма қилган. Буюртманинг умумий қиймати 500 минг еврога тенг бўлган. Шундан сўнг "Mussara" футболкаларни фойдаланишдан чиқариш учун уларни 4 евродан ишлаб чиқаришни талаб қилган.
"Pegaso" ходимлари эса ушбу футболкаларни Криштиану Роналду музейида 40 евродан сотилаётганини кўришган. Турин компанияси "Mussara" устидан судга мурожаат қилган. Шу боис, Авейруга нисбатан суриштирув ишлари бошланган.