«Спартак» бош мураббийи Доменико Тедеско жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.
«Ўруновни йўқотиш жамоа учун қанчалик оғриқли бўлади? Мен бу саволни тушунмайман. Остон — «Спартак» ўйинчиси, унинг клуб билан шартномаси мавжуд. У ёш ва яхши футболчи. Унинг жамоамиз сафида эканидан хурсандман.
Қайсидир жамоадан таклиф тушган бўлса, бу ҳеч нарсани англатмайди. Унинг "Спартак" сафига ўтиш тарихини яхши биласиз. Шунингдек, у «Зенит»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушганини эсласангиз керак. Бу эса унга бўлган ишончимдан дарак беради. «Зенит»га қарши ўйиндан кейин у жароҳат олди ва тикланди. «Ростов»га қарши ўйинда яна жароҳатланди. Сўнгги 2-3 ҳафтадан буён у тўла куч билан ишламоқда. Ниҳоят бугун озгина бўлса ҳам майдонда ҳаракат қилди. Биз унга ишонамиз. У яхши ўйинчи. Ишлашда давом этиши ва асосий таркибда ўйнашга муносиб эканини исботлаши керак.
«Спартак»да ўйнаш осон эмаслигини барча билади. Мен фақат битта имконият бериш билан чекланиб қолмайман. Аксинча, ўйинчиларни руҳлантиришга, уларга мотивация беришга ҳаракат қиламан. Ўруновга эса жароҳатлар халал берди. Умид қиламан, унинг қора кунлари ортда қолди», — деди Тедеско.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов август ойида 1 миллион евро эвазига «Спартак» сафига ўтган эди. Жорий мавсумда "қизил-оқлар" сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.