Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тевес: «Бу либосда ўйнаш оғир» - ҳафта иқтибослари

Баҳо:
+1 | -

Ортда қолган ҳафта давомида янграган энг диққатга сазовор иқтибосларни эътиборингизни қаратамиз. 

Карлос Тевес

"«Бока Хуниорс» либоси оғир, уни кийганингда юқори ҳажмли юкка эга бўласан. Буни фақат мен ҳис қила оламан. Ҳар гал уни кийганимда танамга ўзгача энергия киргани менга сезилиб туради. Шунинг билан бирга дам ҳам оламан ва гол уришга бўлган иштиёқим кескин ортиб кетади. Бу нима сабабдан биласизми? Чунки бу либосни Марадона ҳам кийган. У тенсиз, у Худо, у бошқа планетадан. Ҳар гал мен «Бока Хуниорс» либосини кийганимда кўпроқ гол уриш учун ишончим ортади".

 

Томас Мюллер

"Мен британларнинг "Сток"да кучли ўйин намойиш этишингга тўғри келади деган гапига сира ҳам тушуна олмайман. У ерда қанақасига оғир баҳс бўлиши мумкин, ахир биз бугун Штутгартда ўйнадикку. "Штутгарт" "Сток" эмас, лекин улардан кам ўйин намойиш этишмайди ҳам. Ишонмайсизми, яқин ойларга назар солинг бўлди"(кулади).
(бу ерда Мюллер ўз интервьюсида кичик бир ҳазилни қўллаб кетган. У "Барселона" устидан қозонилган 8:2 дан сўнг ўша пайти Мессининг британ стадионларидаги "совуқ" натижларини тролл қилиб кетган эди ва ҳозир айнан шуни эсламоқда).

 

Эдерсон Мораэс

"Мен "Рио"да ўйнаб юрган кезларим машғулотларда жуда кўп марта жарима зарбаларини ижро этиб кўрганман ва унинг қийинчиликларини биламан. Бизда бутун жамоага бу ўргатилар эди ва бу борада профессионал шерикларим етарлича кўп бўлган. Мен шунингдек, ўз вақтида пенальтиларни ҳам яхши ижро этганман, лекин нега мени серияларга чақиришмаганликларига ҳайронман (ҳазил билан). Бироқ у даврлар энди ортда қолган".

 

Жермаин Дефо

"Моур «Тоттеҳҳем»да нимага эришаётган бўлса барчасини Сон ва Кейн орқали амалга оширмоқда. Улар шубҳасиз бугунги кундаги энг кучли ҳужум тандемлари ҳисобланишади. Мен фақат гол ва ассистлардаги сермаҳсулликка урғу бераётганим йўқ. Улар жорий мавсумгача ҳали пик нуқтага чиқишмаган эди. Мен шунчаки уларнинг онггига Жозе сингдираетган қандайдир яхлитлик ғояларига қойил қоляпман холос. Менимча, энди бу жамоани стабилликда кўрсак бўлаверади. Аллақачон мавсумнинг деярли чорак қисми ўтиб бўлди. «Тоттенҳем»да мен анчадан бери бундайин барқарорликни кўрмаётган эдим".

 

Карл Ҳайнц-Румменингге

"Нойер энди 34 га кирди ва бу дарвозабонлар учун ҳали очилиш даври ҳисобланади. Унинг услубида пасайиш бўлганини мен илғаганим йўқ, қайтага йилдан йилга натижалари яхшиланиб боряпти. Агар бунга йўқ дейдиган бўлсангиз биргина ортда қолган мавсумга қарашингизни ўзи кифоя. Немис футболи жуда кўп истеъдодли дарвозабонларни етиштириб берган. Зепп Майер ва Оливер Канлардан сўнг бу позициядаги санъатни у юқори поғонага олиб чиқди ва менимча бугунги кундаги жаҳоннинг энг кучли дарвозабони. Гарчи «Бавария» бизнинг ички чемпионатдаги азалий рақибларимиздан бири бўлсада мен Бундестимда рақобатбардош дарвозабонлар авлоди етишиб чиқаётганлигидан мамнунман".

 

Садио Мане

"Биз Папа Бубанинг вафотига дастлаб ишонмагандик, буни фақат катта юрак билан қабул қилса бўлади. У биз учун ўлмаган, қалбизмизда яшайди. Гарчи у билан хайрлашиш насиб этмаган бўлсада, ҳалигача қолдириб кетган ҳаракатларидан кўп нарсалар ўрганаман. Диоп мендан ташқари бошқа авлод вакилларининг ҳам ардоқли кумирларидан бири ҳисобланади".

 

Бернд Шустер

"Биз фаолиятимизнинг бошларида тақдир тақазоси билан битта хонада яшаганмиз. Мен Марадона гапирган пайти фақат эшитардим. У нафақат футболда, балки оила, жамият мавзуларида ҳам яхши сирдош эди. Унинг гапларидан очиқкўнгилли эканлигини илғаш қийин бўлмаган. У барча шериклари учун майдондан ташқарида ҳам ғамхўрлигини аямаган. Тўғри, кейинчалик қилган баъзи хурмача қилиқлари балки жуда кўп тилга олинар, бироқ булар унинг инсонийлик характерига ҳеч қачон тўсиқ бўла олмайди".

 

Юсуфбек Cайдалиев тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:54, 06.12.2020.
Ўқилди: 3540 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.