Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Сурхон” учрашуви эртага Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 20 марта тўқнаш келишган.
“Сурхон” ўйинларнинг 9 тасида зафар қучган, 10 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 33-32, жамоамиз фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Сурхон” 28 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 31 тани ташкил этади.
Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:
19.10.2020. Сурхон – Қўқон-1912 – 0:1
25.06.2020. Қўқон-1912 – Сурхон – 3:0
17.08.2019. Қўқон-1912 – Сурхон – 2:1
25.05.2019. Сурхон – Қўқон-1912 – 2:1
27.10.2003 Қўқон 1912 - Сурхон - 4:1
23.03.2003 Сурхон - Қўқон 1912 - 2:1
11.08.2002 Сурхон - Қўқон 1912 - 3:1
22.06.2002 Қўқон 1912 - Сурхон - 3:1
27.09.2000 Темирйўлчи - Сурхон - 2:3
22.04.2000 Сурхон - Темирйўлчи - 1:0
21.08.1999 Темирйўлчи – Сурхон - 0:5
01.06.1999 Сурхон - Темирйўлчи - 2:3
19.08.1998 Темирйўлчи – Сурхон - 3:2
13.06.1998 Сурхон – Темирйўлчи - 0:2
05.08.1995 АСК – Темирйўлчи - 3:1
25.06.1995 Темирйўлчи – АСК - 0:2
06.11.1994 АСК – Темирйўлчи - 3:1
24.04.1994 Темирйўлчи – АСК - 2:0
03.10.1992 Сурхон - Темирйўлчи - 1:1
07.05.1992 Темирйўлчи - Сурхон - 2:0
Факт: Ушбу жамоаларнинг 1992 йили Термизда бўлиб ўтган учрашувида дуранг натижа қайд этилган.
Ҳакамлар
"Қўқон-1912" - "Сурхон" жамоалари ўртасидаги, Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал учрашувини Ғайрат Жўраев бошчилигидаги хакамлар бошқариб боришади.
Ўзбекистон Coca Cola кубоги.
1/8 финал
8 декабрь, сешанба
ҚЎҚОН-1912 - СУРХОН
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Руслан Серазитдинов, Ойбек Каллахўжаев, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Зоҳид Акрамов
Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашуви, 8 декарбь, сешанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда, соат 13:00 да старт олади.
Ушбу баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати