Ушбу рукнимиздаги тарихий суратлар билан таништиришда давом этамиз.
1874 йил. ФРГ ва ГДР ЖЧда тўқнаш келмоқда.
1972 йил. Герд Мюллер Европа чемпионлиги учун бериладиган кубокни ўзгача силаб қўймоқда.
2000 йилдаги Европа чемпионати. Раул ҳозиргина 11 метрлик пенальтини ҳавога учирди ва Испаниянинг имкониятларини пасайтириб юборди. Яхшиямки, ушбу ноаниқ зарба якунда Раулни синиб қолиши билан якунланмади.
Зеейдорга Винни томонидан берилган зарба ўзбек мухлисларига ҳеч нарсани эслатиб юбормаяптими? Яқинда «Нефтчи» клуби футболчиси шу услубда ҳакамга зарба берган эди. Катта эҳтимол билан фарғоналик футболчи Винни Жонснинг мухлиси.
Жорж Бест «Ветчс Филдс» жамоасига қарши баҳсда бурчак тўпини зўрға амалга оширмоқда
1990 йил. «Нант» ҳимоячиси Десайи «Брест» аъзоси Давид Жинолани кескин кутиб олмоқда.
2002 йил. Ҳозиргина Баллак Жанубий Корея дарвозасини ишғол қилди ва Германияни ЖЧ 2002 финалига олиб чиқди. Aфсуски, бундан 3 дақиқа у сариқ карточка олган эди. Оқибатда, финални ўтказиб юборади.
Баъзан оқ-қора рангларда минг хил ҳиссиётни ҳис қилиш мумкин. 1978 йилги ЖЧ финали. Aргентина Голландияга қарши майдонга чиққан. Финал жуда асабий ўтган, бироқ Кемпеснинг иккита голи Aргентинани мундиал олтин медалларига эга чиқишини таъминлаб берган эди.
Гарет Бэйл Уэлс терма жамоасини танлаганида, Aнглия футбол раҳбарлари сира афсус чекишмаган эди. Орадан йиллар ўтиб, улар қаттиқ афсус чекишган бўлса, ажаб эмас.
Зидан ва Aнри! Улар учун «Ювентус» жуда катта пул тўлаган, аммо якунда бу йигитлар умуман бошқа жамоаларнинг супер юлдузига айланишган.
«Милан»да ҳеч қачон ҳужумчилар борасида муаммо бўлмаган. Улар орасида «олтин тўп» эгаларининг бўлиши эса, одатий ҳолат. Бу йигитларнинг иккисида ҳам шу соврин мавжуд ва улар «Милан»нинг шонли ўтмишнинг бир бўлаги сифатида ёдимизда абадий қолади.
Ренат Дасаев Ван Бастеннинг финалда урган голини узоқ йиллар давомида тушларида кўриб чиққан бўлса, ажаб эмас.
1989 йил. «Динамо Загреб» сафида ҳали ҳеч кимга яхши таниш бўлмаган Давор Шукер тўп сурмоқда.