Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йили ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиради.
Баҳодир Аҳмедов қўл остидаги футзал терма жамоаси Тошкент шаҳрида 10-18 декабрь кунлари ўқув-машғулот йиғинини олиб боради.
Мураббийлар штаби «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ташкил этиладиган машғулотларга 18 нафар футзалчини жалб этди.
Маълумот ўрнида. Футзал бўйича Осиё чемпионати 23 мартдан 3 апрелга қадар Кувайт мамлакатида бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида футзалчиларимиз Баҳрайн, Хитой ва Индонезия вакиллари билан кураш олиб боради. Ушбу чемпионатда муваффақиятли иштирок этган 5 та жамоа 2021 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:
1. Элмуродов Аббос
2. Элибоев Равшан
3. Умаров Рустам
4. Ропиев Ихтиёр
5. Эркинов Хушнур
6. Одилов Машраб
7. Раҳматов Анас
8. Абдувалиев Авазбек
9. Ҳамроев Илҳом
10. Нишонов Ҳусниддин
11. Солиҳов Абдулла
12. Раҳматов Дилшод
13. Чориев Даврон
14. Усмонов Акбар
15. Жўраев Суннат
16. Тўлқинов Элбек
17. Шавкатов Дилмурод
18. Ибрагимов Давлат