Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 0-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Нефтчи» – «Турон» ўйинида ҳакамни тепган футболчи 10 йилга футболдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Фарғона шаҳрида ўтган «Нефтчи» (Фарғона) ва «Турон» (Яйпан) клублари ўртасидаги Про лиганинг 20-тур ўйинида футболга хос бўлмаган ҳолатлар содир бўлди.

«Истиқлол» стадионида ўтган мазкур баҳснинг якунида ўйин ҳакамларига нисбатан қўпол ва тажовузкор муносабатда бўлиб, уларга тан жароҳати етказилди.

ЎФА мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Ички ишлар вазирлиги, «Нефтчи» – «Турон» учрашувининг ташкилий ишларига масъул барча ташкилотлар билан ҳамкорликда учрашувда юзага келган можаро бўйича суриштирув ишлари олиб борди.

Ҳар бир ҳолат бўйича суриштирув ишлари якунига етгач барча керакли маълумотлар, шунингдек, ўйин қайдномаси, учрашув назоратчиси ва комиссарининг билдиргилари, оммавий тартибчсизлик акс этган видеоматериаллар ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига тақдим этилди.

«Нефтчи» – «Турон» учрашувидан сўнг вужудга келган тартибсизликни кўриб чиқиш ва айбдорларга чора кўриш масаласи Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида атрофлича муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Унга кўра, «Нефтчи» клуби футболчиси Ж.Л.Тўрақулов учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга қасддан тан жароҳати етказгани учун унга нисбатан ЎФА Интизом кодексининг 5.6 ва 5.49-бандларига асосан 10 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлатиш интизом чораси қўлланди.

«Нефтчи» клуби футболчилари Ш.Абдуллаев, С.М.Зоикров ва Ж.Қ.Қобулов учрашув бош ҳаками Ш.Насибуллаевга ҳужум қилганлиги учун уларнинг ҳар бири ЎФА Интизом кодексининг 5.48-бандига асосан 1 йил муддатга футболдан четлатилди ва 15 миллион сўмдан жаримага тортилди.

«Нефтчи» клуби футболчиси Д.Ф.Тошматов учрашув ёрдамчи ҳаками Д.Сайлавовга нисбатан тажавузкор ҳаракат қилганлиги учун Интизом кодексининг 5.49-бандига  асосан 10 та расмий учрашувга дисквалификация қилинди.

Учрашув якунлангандан сўнг мухлислар футбол майдонида ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, «Нефтчи» футбол клуби масъуллари жамоат тартибини сақлаш билан боғлиқ етарлича чоралар кўрилишини таъминламагани учун «Нефтчи» футбол клубига нисбатан Интизом кодексининг 5.4-бандига асосан 3 та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиш ва 100 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланди.

Учрашувдан сўнг стадионга ташриф буюрган томошабинлар томонидан футбол майдонида ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқарилиши ҳолатини муҳокама қилиш ҳамда «Истиқлол» стадиони маъмуриятига чора кўриш бўйича Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига тақдимнома юборилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:27, 09.12.2020.
Ўқилди: 6617 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик