«Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунига етганидан сўнг жамоани тарк этиши мумкин.
"Sport Mediaset" тарқатган хабарга кўра, мутахассиснинг истеъфосига ўйинчилар орасида юзага келган можаро сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирда жамоа иккига бўлинган: бир гуруҳ футболчилар Гасперинининг қолишини исташмоқда, иккинчи ярми унинг кетишини хоҳлашмоқда.
Ушбу можаро ЕЧЛнинг 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Мидтьюлланд"га қарши ўйин давомида юзага келган эди. Жамоа сардори Алехандро Гомес тактик кўрсатмаларни бажаришдан бош тортгани учун мураббий уни танаффусда алмаштиришга қарор қилган эди. Баъзи ўйинчилар ушбу вазиятда Гомес томонига ўтиб олишди.
Гасперини "Аякс"га қарши баҳсдан кейинги матбуот анжуманида ўз келажаги борасида баёнот бериши кутилмоқда.