Кириш Регистрация

ЕЧЛ. «Аталанта» плей-оффга, «Аякс» Европа лигасига йўл олди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси "D" гуруҳидан ўрин олган сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

"Аякс" ўз уйида "Аталанта"ни қабул қилиб, имкониятни бой бериб қўйди. Бу ўйинда амстердамликларга фақат ғалаба керак эди. Улар бу мақсад йўлида бутун ўйин давомида ҳужум қилишди, аммо баҳс тугашига 5 дақиқа қолганида бергамоликлар ҳужумчиси Луис Муриэль рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Натижада "Аталанта" ўз очколарини 11тага етказиб, гуруҳда 2-ўринни эгаллади. "Аякс" эса Европа лигасига йўл олди.

Европа чемпионлар лигаси, "D" гуруҳи, 6-тур
Аякс Нидерландия – Аталанта Италия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 85 Муриэль.
Аякс – Онана, Мазрауи, Мартинес (Тимбер, 90; Альварес, 90), Тальяфико (Хунтелар, 64), Схюрс, Классен, Лабьяд (Эккеленкамп, 63), Антони, Гравенберх, Тадич, Броббей (Промес, 46).
Аталанта – Голлини, Гозенс (Паломино, 79), Ромеро, Гимшити, Хатебур, Пессина, Фройлер, Гомес, де Рон, Толои, Сапата (Муриэль, 79).
Огоҳлантиришлар: Гравенберх (22), Тальяфико (52), Хатебур (60), Фройлер (82).
Четлатиш: Гравенберх (79).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:43, 10.12.2020.
Ўқилди: 2550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7021]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3405]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3176]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2990]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2145]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2016]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1968]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1864]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик