"Реал Сосьедад"га қарши Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 6-тур учрашувидан олдин "Наполи"нинг икки футболчисида коронавирус борлиги аниқланди.
Неапол клуби матбуот хизмати ҳимоячилар Элсеид Хюсай ва Амир Праҳманида инфексия аниқланганлигини хабар қилмоқда. Иккала ўйинчи ҳам кейинги тестни топширгунга қадар изоляцияда сақланишади.
Эслатиб ўтамиз "Наполи" - "Реал Сосьедад" учрашуви бугун, 10 декабр куни Тошкент вақти билан 22.55да бўлиб ўтади