Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Европа лигаси. Плей-офф босқичи қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичи якунланиб, плей-оффга чиққан жамоалар аниқ бўлди. Европа лигасидан 24та клуб, Чемпионлар лигасидан 8та жамоа ўз иштирокини плей-офф босқичида давом эттиради. 1/16 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 14 декабрь, душанба куни бўлиб ўтади. Қуръа ҳақидаги фойдали маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Қуръадан аввал жамоалар 2та саватчага ажратилади. "Сараланганлар" саватчасидан Европа лигасида гуруҳ ғолибига айланган клублар ҳамда ЕЧЛдан ўтган ва УЕФА рейтингида юқори ўринни эгаллаган 4та жамоа ўрин эгаллайди.

"Сараланмаганлар" саватчасига эса Европа лигаси гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда ЕЧЛдан ўтган ва УЕФА рейтингида пастки ўринни эгаллаган 4та жамоа жойлаштирилади.

"Сараланганлар"

"Рома" (Италия)
"Арсенал" (Англия)
"Байер" (Германия)
"Рейнжерс" (Шотландия)
ПСВ (Нидерландия)
"Наполи" (Италия)
"Лестер" (Англия)
"Милан" (Италия)
"Вильярреал" (Испания)
"Тоттенхэм" (Англия)
"Динамо Загреб" (Хорватия)
"Хоффенхайм" (Германия)
"Аякс" (Нидерландия)*
"Брюгге" (Бельгия)*
"Манчестер Юнайтед" (Англия)*
"Шахтёр" (Украина)*

Изоҳ: * - ЕЧЛдан ўтган клублар

"Сараланмаганлар"

"Янг Бойз" (Швейцария)
"Мольде" (Швеция)
"Славия" (Чехия)
"Бенфика" (Португалия)
"Гранада" (Испания)
"Реал Сосьедад" (Испания)
"Брага" (Португалия)
"Лилль" (Франция)
"Маккаби" Тель-Авив (Исроил)
"Антверпен" (Бельгия)
"Вольфсберг" (Австрия)
"Црвена Звезда" (Сербия)
"Краснодар" (Россия)*
"Динамо Киев" (Украина)*
"Олимпиакос" (Греция)*
"Зальцбург" (Австрия)*

Изоҳ: * - ЕЧЛдан ўтган клублар

Қуръа тартиби

— Қуръада барча жамоалар 2та саватчага ажратиб олинади. "Сараланганлар" жавоб ўйинини ўз уйида ўтказишади.

— 1/16 финал босқичида Европа лигасида битта гуруҳда иштирок этган жамоалар ва бир мамлакат клублари ўзаро тўқнаш келмайди.

— Бошқа чекловлар ҳақида қуръа пайтида эълон қилинади.

Ўйинлар тақвими

1/16 финалнинг дастлабки ўйинлари 18 февраль, жавоб баҳслари эса 25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:55, 11.12.2020.
Ўқилди: 4169 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.