Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

XXI асрда битта клуб сафида 100та голни энг тез урган футболчилар рейтинги: Роналду — 1, Месси — 32-ўринда

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt портали XXI асрда битта клуб сафида 100та голни энг тез урган футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Ушбу рейтингда "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду биринчи ўринни эгаллади. Португалиялик футболчи "Реал"даги фаолияти давомида 105та ўйинда "юзлик" маррани забт этишга муваффақ бўлди.

Иккинчи ўринни эса "Барселона" собиқ ҳужумчиси Луис Суарес эгаллади. Уругвайлик форвардга "кўк-анорранглилар" сафида 100та гол уриш учун 120та учрашув керак бўлган.

Бу борада кучли учликка Златан Ибраҳимович кирди — «ПСЖ» сафида 124та гол. «Барселона» етакчиси Лионель Месси бу рўйхатда бор-йўғи 23-поғонани эгаллади — 188 баҳс.

XXI асрда битта клуб сафида 100та голни энг тез урган футболчилар рейтинги (топ-10):

1. Криштиану Роналду («Реал») — 105 ўйин.

2. Луис Суарес («Барселона») — 120.

3. Златан Ибраҳимович («ПСЖ») — 124.

4. Рууд ван Нистелрой («Манчестер Юнайтед») — 131.

5. Эдинсон Кавани («Наполи») — 135.

6. Роберт Левандовски («Бавария») — 136.

7. Килиан Мбаппе («ПСЖ») — 137.

8. Кристиан Вьери («Интер») — 138.

9. Чиро Иммобиле («Лацио») — 147.

10. Самуэль Это’о («Барселона») — 154.

Манба: www.sportbox.ru
Киритилди: 10:06, 12.12.2020.
Ўқилди: 9987 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.