Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Бахтиёр Ашурматов: “Футболчиларимиз Қўқон қаҳрамонларидир”

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал доирасидаги “Машъал” - “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. 

- Гапни очиғи, йигитларнинг матонатига, ўзларида куч топа олаётганларига қойил қоляпман. Уларга миннадорчилик билдираман, таъзимдаман. Бугун мағлубиятга учрасак, жамоамиздаги йўқотишлар ҳақида гапиришим мумкин эди. Саккиз нафар футболчимиз сафдан чиққан. Захирада 4 нафар футболчи қолди. Футболчиларимизни Қўқоннинг қаҳрамонлари деган бўлардим. Шундай бўлса-да, бугун ғалаба қозондик ва ярим финалга йўлланма олдик. Бу ёғи икки қадам қолди. Ўйлайманки кубок ўйинларининг қолган қисмида ҳам муносиб қатнашамиз.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этдик. Иккинчи голни киритишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар ҳам яхши тўп суришди. Сўнгги дақиқада Музаффар Абдуллаевнинг сейви бизга ғалаба келтирди. “Машъал” сўнгги дақиқаларда плей-оффга амал қилгани учун раҳмат айтаман.

Бугун жуда ҳам муносиб жамоа устидан ғалаба қозондик ва бу ғалаба билан Қўқонлик футбол мухлислари, жамоамиз раҳбариятини табриклаймиз. Ҳар бир жамоа мухлиси ўз жамоасининг ғалаба қозонишини истайди. Бугун мубораклик ишқибозлар ҳам ғалабани кутишганди. Қувондиқ Рўзиев жароҳати билан майдонга тушмоқда.

Мавсум сўнггига келиб таркибимизда йўқотишларга дуч келдик. Бунинг устига мавсум ҳам узоқ давом этди. Шунинг учун етакчи футболчиларимизнинг жароҳатлари борлигига қарамай, уларни майдонга туширяпмиз. Энди ярим финалга муносиб тайерланишимиз керак.

Киритилди: 16:06, 12.12.2020.
Ўқилди: 1974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.