Кириш Регистрация

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар доимо ўйинни тўғри бошқаришга ҳаракат қилишади"

Баҳо:
+ | -
"Пахтакор" - "Қизилқум" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги (1:0) учрашувидан сўнг "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

– Кубок ўйини доимо қийин ўтган. Чунки бу босқич битта баҳсдан иборат ва битта хато қимматга тушиши мумкин. Дастлабки бўлимда баъзи имкониятлардан фойдалана олмай, вазиятни оғирлаштирдик. Умуман олганда ғалабага муносиб ўйнадик дея оламан. Тақвим тиғиз, шу сабабли йигитларга раҳмат айтаман. Ўйинни назорат қилдик. Рақибга нисбатан кўп имконият яратдик. Кейинги баҳс ярим финалда ва қолган баҳслар натижаларини кутамиз.

Танаффусда йигитларга кўп гапирмадим. Фақат тезроқ ҳаракат қилиб, ҳиссиётларга камроқ берилиш кераклигини айтдим.

Ҳакамлар доимо ўйинни тўғри бошқаришга ҳаракат қилишади. Ўйиндан сўнг ўлардан узр сўрайман, чунки ўйин вақтида ҳиссиётларга берилиб кетаман. Рақиб нима учун эътироз билдираётганини билмайман, ҳамманинг ўз қараши бор.  Бизни йигитларга ҳам етарлича сариқ карточка кўрсатилди, офсайд йўқ ҳолатда қанот ҳакам байроғини кўтарди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:21, 12.12.2020.
Ўқилди: 2267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.