Лондоннинг «Челси» клуби январь ойида ўзининг тўрт нафар футболчисини сотиб юбормоқчи эканлиги ҳақида Express хабар тарқатмоқда.
Нашрнинг ёзишига қараганда, «кўклар» Кепа Аррисабалага, Андреас Кристенсен, Дэнни Дринкуотера ва Маркос Алонсоларга бошқа эҳтиёж сезишмаётганини маълум қилди.
Алонсога А Сериянинг етакчи клублари даъвогарлик қилишмоқда. Бошқа футболчиларга эса аниқ бир таклиф ҳозирча йўқ.
Шунингдек, «аристократлар» ўзининг бир қатор ёш футболчиларини ижарага бериб юборишни ҳам режалаштирмоқда.