Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ҳамда Ниденландия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луи Ван Галнинг фикрича, Донни Ван де Бек "қизил иблислар" таркибига ўтиб, хатога йўл қўйган.
Кеча "Манчестер Сити"га қарши ўтказилган дербида Ван де Бекка асосий таркибдан жой топилмади, ҳатто у заҳирадан ҳам майдонга тушмади.
"Ўйлайманки, ҳали унинг вақти келади, лекин, мен у тўғри танлов қилди деб ўйламайман. Мен буни бошиданоқ айтганман.
"Таркибида Поль Погба ва Бруну Фернандеш каби футболчилари бор жамоа Ван де Бекни қаерга жойлаштирада? Унда Погба ва Фернандешнинг сифатлари йўқ. Ҳатто Погба ҳозир асосий таркибда мунтазам равишда майдонга чиқмаётган бўлса-да, Ван де Бекка асосий таркибдан жой топилмаяпти.
"Ўйлайманки, буни олдинроқ кўриш керак эди. Унга мос тушадиган бошқа топ-клублар ҳам бор эди. Унинг яхши сифатлари кўп", — деди Ван Галь Ziggo Sport билан суҳбатда.