Кириш Регистрация

Конте: "Жамоамиздаги айрим футболчилар кетишлари керак"

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте А Серия доирасида «Кальяри» (3:1) устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Йигитлар мақтовга лойиқ ўйин намойиш этишди, биз ўйинни ажойиб тарзда ўтказдик, биринчи бўлимда жуда кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ, биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Бундай вазиятда жамоа синиб қолиши мумкин, лекин шогирдларим тўғри муносабат билдиришди.

Эриксен? Мен барча футболчиларни қадрлайман, лекин, бирор бир футболчи ҳақида алоҳида гапириш ниятим йўқ. Бугун мен бутун жамоанинг ўйинини қайд этмоқчиман.

Ҳар бир ўйиндан кейин ўсишга эришяпмиз ва олдинга қадам ташлаяпмиз. Айрим футболчилар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун жамоамиздан кетиши керак», - Контенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Киритилди: 20:15, 13.12.2020.
Ўқилди: 3406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.