Англиянинг «Ливерпуль» клуби сардори Жордан Хендерсон «Фулхэм» (1:1) клубига қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйиннинг 30-дақиқасидан ўйнашни бошладик. Премьер-лигада бундай қилиш мумкин эмас, акс ҳолда рақиб сени жазолайди.
Ўтказиб юборилган голга бўлган муносабатимиз ўз самарасини берди. Голдан кейин ўйинимизни янада кучайтирдик ва ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳаракат қилдик. Ўйиннинг бошида кўрсатган ўйинимиздан ғазабландим, аммо кўрсатган муносабатимиздан қониқдим.
Танаффус пайтида Клопп бизга биринчи бўлимнинг сўнггида кўрсатган ўйинимизда кўрсатишган давом этишимиз кераклигини айтди. Иккинчи бўлимга бор кучимизни ташладик, лекин рақиб биз камроқ вазият яратишимиз учун етарлича қаршилик кўрсатди. Уч очкони қўлга киритиш учун етарлича куч эга эканлигимизни ҳис қилгандим», - деди Хендерсон BBC билан суҳбатда.