Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Фулхэм» (1:1) клубига қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйиннинг дастлабки 30 дақиқасида жуда ёмон ўйнадик. Учрашувнинг ўша босқичида мағлубиятга учрашимиз мумкин эди. Кейин яхшироқ ўйнашни бошладик. Иккинчи бўлимда эса юқори савияда ўйин намойиш этди ва кўпроқ гол киритиш имкониятларини қўлга киритдик.
Муваффақиятсизликлар бўлиши мумкин, чунки футболни инсонлар ўйнайди. ЕЧЛда ўйнаган барча жамоаларда кеча муаммо юзага келганини кўришинигзи мумкин», - германиялик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқла BBC.