Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Насаф»да ОЧЛда иштирок этиш учун имконият юзага келди!

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, "Насаф" клуби ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштирмагани учун лицензиялаштиришдан ўта олмаган эди. Қаршиликлар Суперлигада 2-ўринни олгани ва Ўзбекистон кубогида ўз иштирокини давом эттираётганини инобатга олганда "аждарлар"да Осиё чемпионлар лигаси ёки ОФК кубогида иштирок этиш учун имконият бор эди. Аммо жамоа лицензиялаштириш талабларини бажармагани учун бу ҳуқуқдан маҳрум бўлиб турган эди.

Вазиятни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ОФКга мурожаат қилиб, истисно тариқасида "Насаф"га лицензия талабларини бажариш учун имконият беришини сўраган эди.

ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевнинг хабар беришича, ОФК "Насаф" учун ҳужжатларни расмийлаштириш тизимини истисно тариқасида очиб берди. "Насаф" эса ҳужжатларни аллақачон юклашни бошлади.

"Энди ҳаммаси ҳужжатлар қанчалик аниқлик билан тизимга киритилгани ва шунинг хулосаси асосида ОФК тақдим этадиган жавобда қолди. Кутамиз", — дея маълумот берди Д.Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги канали орқали.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:59, 15.12.2020.
Ўқилди: 8896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик