Сербиянинг "Црвена Звезда" клуби бош мураббийи Деян Станкович Европа Лигасининг 1/16 финал босқичи учун бўлиб ўтган қуръа натижаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кеча "Милан" ва "Парма" жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилдим. "Парма" феноменал даражада ўйин кўрсатди, лекин "Милан" ҳам бўш келмади. Улар А Серияда карвонбошилик қилмоқда, уларнинг анъаналари ва Европа футболи учун аҳамияти ҳақида гапириш эса мантиқсиз. Улар сўнгги икки йил давомида қайта тикланишди, афтидан улар ҳозир тўҳри мувозанатни топгандек. Ҳеч кимдан қўрқмаслигимни айтганман, лекин ҳаммани ҳурмат қилишимиз керак" - деди Станкович.