Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Финал чиптаси учун кураш: АГМК-"Насаф" (превью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубок доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршилик: АГМК - "Насаф" тўқнашувида 31-беллашув.

Ҳозирга қадар ўтказилган 30 учрашувда жамоамиз 6 ғалаба, 10 дуранг ва 14 мағлубият қайд этган. Бу борада устунлик рақиб — "Насаф" тарафида. Тўплар нисбати ҳам қаршиликлар фойдасида: 27-45.

"Насаф" жорий мавсум Суперлигада кумуш медалларига эга чиқди, АГМК эса ўз тарихида илк бор бронза медалини қўлга киритди. Чемпионатда ҳам ёнма-ён кетган ва мавсум давомида ўзаро рақобатга киришган бу икки жамоалар эндиликда мамлакат кубоги финали йўлида Олмалиқда тўқнашмоқда.

Чемпионат совриндорлари мавсумни кубок билан тугатишни ният қилган. АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида ҳали "Насаф"га мағлуб бўлмаган. Лекин қаршиликлар бир марта АГМКни кубок мусобақасидан чиқариб юборишганди.

Жамоалар дастлаб 2009 йилги кубокда тўқнаш келишган ва ўшанда асосий вақтда ғолиб аниқланмагач пенальтилар сериясида (6:7) омад "Насаф"га кулиб боққан.

АГМК Ўзбекистон кубогини қўлга киритган 2018 йили нимчорак финалда "Насаф"ни доғда қолдириб, чорак финалга йўлланма олган ва кейинчалик Ўзбекистон кубоги соҳибига айланганди.

АГМК ва "Насаф" жамоаларининг Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинлари:

2009 йил
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
АГМК - "Насаф" 1:1 (пен: 6:7)

2018 йил
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.
АГМК - "Насаф" 2:1
Голлар: Отабек Зокиров (28), Йован Жокич (30) - Сайдулло Раҳматов (74)


Эртанги баҳс АГМК ва "Насаф" жамоаларининг Ўзбекистон кубогидаги учинчи тўқнашувига айланади. АГМК жорий мавсум Ўзбекистон кубогида дастлаб "Локомотив"ни (3:0), кейинчалик "Металлург"ни (4:3) мусобақадан чиқариб юборди. "Насаф" эса водий жамоалари "Андижон" (1:0) ва "Навбаҳор" (2:1) устидан ғалаба қозонди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоамиз эртанги ярим финал беллашувига жиддий ҳозирлик кўрди. Барча олмалиқлик АГМК жамоаси мухлисларини эртага соат 16:00да ОКМК спорт мажмуасида бошланажак муҳим ва қизиқарли ўйинга таклиф этамиз!

АГМК Сиз азиз футбол ишқибозларини хурсанд этиш учун майдонга саф тортади ва қаторасига учинчи маротаба финал йўлланмасига эгалик қилиш учун курашади.

Мақсад ва манзил аниқ! Олға, АГМК!

Ўзбекистон Кубоги, ярим финал.

16 декабрь, чоршанба

АГМК — «Насаф» (16:00)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Алишер Файзиев

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 21:50, 15.12.2020.
Ўқилди: 2019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.