Англиянинг "Манчестер Сити" клуби раҳбарияти "Барселона" сардори Лионель Месси учун курашда ўзларини фаворит деб ҳисоблашмоқда.
Қайд этиш керакки, Мессига "ПСЖ" клуби ҳам фаол қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик юлдузнинг "Барселона" билан тузган шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади ва эркин агентга айланади.
Express нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, "шаҳарликлар" раҳбарияти Месси билан музокара олиб боришда Хосеп Гвардиоланинг ёрдамига таянишмоқчи. Улар «Барселона»да бирга ишлашган.