Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслига доирасида "Вольфсбург" клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу биз ўтишимиз керак бўлган катта тўсиқ. Имкон қадам уч очко олишимиз керак. Уларнинг ярим ҳимоячида икки нафар кучли футболчи бор - Арнольд ва Шлагер. Уларнинг ҳаракатлари менга ёқади. Улар вариантларни чуқур кўришади ва ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилишади. Гласнернинг ғояси рақибга прессинг уюштириш, хато қилишга мажбур қилиш ва тўпни эгаллаб олгандан кейин тезлик билан ҳужумга ўтиш. Шунингдек, улар стандарт вазиятда ҳам жуда яхши ҳаракат қилишади. Биз эҳтиёткорлик билан ўйнашимиз керак", - деди Ханс-Дитер Флик ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида.