Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 12-тур доирасида «Аталанта» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Олдимизда хавфли бўлган рақибга қарши ўйин кутиб турибди. «Аталанта» аллақачон Италия чемпионатидаги жамоаларга муаммо туғдирадиган даражага чиққан. Шунингдек, уларнинг еврокубокларда қандай ўйнаётганини кўриб турибмиз. Шу сабабли, уларга қарши бўлиб ўтадиган ўйинда қийинчиликка дуч келишимизни бемалол башорат қилиш мумкин. Бизни топ-клубга айланган жамоага қарши ўйин кутиб турибди.
«Аталанта»нинг қайд этаётган натижалари мени ҳайрон қолдирмаяпти, чунки, уларни кучли мутахассис бошқармоқда. «Аталанта» раҳбарият ва мураббийлар штаби ўз вазифаларини самарали уддалашмоқда. Гасперини фаолиятини «Ювентус» академиясида бошлаган. Унинг жамоаси қандай ўйнаши боридаси шахсий ғояларга эга», — деди Андреа Пирло.