"Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродов хонадонида фарзанд туғилди. Футболчининг турмуш ўртоғи Омина ўғил фарзандни дунёга келтирди.
Омина айни пайтда Тошкентда эди ва чақалоқ Ўзбекистонда дунёга келди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов роппа-роса бир йил олдин — 2019 йилнинг декабрь ойида уйланган эди.