"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионатининг 12-тури доирасида бўлиб ўтган "Аталанта"га қарши ўйинда пенальтини голга айлантира олмади.
Португалиялик футболчи томонидан бурчакка йўлланган зарбани бергамоликлар посбони қайтаришга муваффақ бўлди.
Роналду Италия чемпионатига ўтганидан буён 24 марта пенальтидан зарба йўллаб, уларнинг 21тасидан унумли фойдаланган бўлса, фақат 3тасидан самарали фойдалана олмаган.